25 август куни Бухоро вилояти Олот туманида жойлашган «Олот нефть-газ қидирув экспедицияси» МЧЖ жамоаси иш олиб бораётган «Тўмарис 1» излов-қидирув қудуғидан саноат даражасидаги газ чиқди. Бу ҳақда МЧЖ вакиллари «Дарё»га маълум қилди.
Айни пайтда газ 325 атмосфера босимида чиқмоқда. «Тўмарис 1» майдони эса кон деб эълон қилинди. Эндиликда бу майдонда яна излов-қидирув ишлари жадаллик билан олиб борилади.
Изоҳ (0)