2018 йил 28 август куни Самарқанд шаҳар марказидаги бир қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматига таяниб, «Zarnews.uz» хабар бермоқда.
Бу Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллик байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилаётган Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғи ва «Мўъжиза» амфитеатри атрофида жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Соат 16:00 дан бошлаб қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади:
- Абудураҳмон Жомий кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбонигача;
- Университет хиёбони кўчасининг ўнг томони Шоҳрух Мирзо кўчасидан Орзу Маҳмудов кўчаси чорраҳасигача;
- Бобур Мирзо кўчасининг Орзу Маҳмудов кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача;
- Амир Темур кўчасининг Шоҳрух Мирзо кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача;
- Шоҳрух Мирзо кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмларида.
Изоҳ (0)