Тошкентнинг ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари пойтахт мактабларидан бирининг директорини қўлга олди, деб ёзади «Podrobno.uz». У пора олганликда айбланмоқда.
«24 август куни Миробод туманида 500 минг сўм миқдорида ноқонуний пул мукофотини олиш чоғида ушбу туман мактабларидан бирининг директори Maxсума Н. жиноят устида қўлга туширилди. Ушбу суммани гумонланувчи бир болани ўз ваколати остидаги ўқув муассасасига 1-синфга қабул қилиш учун талаб қилган», — дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.
Ушбу ҳолат бўйича Миробод туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)