Apple компанияси жорий йилнинг кузида янги ҳамёнбоп Mac mini компьютерларини тақдим этишни режалаштирмоқда. Қурилмалар профессионал фойдаланиш учун мўлжалланган. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, янгиланган Mac mini янги процессор ва хотирага эга бўлади, бу эса унинг иши самарасини оширади. Бироқ у 2005 йилдан кейинги моделга нисбатан қимматроқ бўлади. Айни пайтда бу моделнинг нархи 500 долларни ташкил қилади. Сўнгги марта компания Mac mini’ни 2014 йилда янгилаган.
Бундан ташқари, Apple кузги тақдимотга iPhone’нинг яна учта моделини, йирикроқ экранли Apple Watch соатини, янгиланган планшетларни, шунингдек 13 дюймли Retina дисплейига эга MacBook Air’нинг янги талқинини тайёрламоқда.
Изоҳ (0)