Россиянинг «Лукойл» компанияси газ газиб олиш ҳажмини 20 фоизга оширди, деб ёзади Spot компания ҳисоботига таяниб.
Газ ишлаб чиқариш 2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида 16,1 миллиард куб. метрни ташкил қилган, бу 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга кўп демакдир.
2018 йилнинг иккинчи чорагида 8,1 миллиард куб. метр газ қазиб чиқарилди, бу бир суткалик ўртача ҳисобда 2018 йил биринчи чорагидаги даражага мос келади.
«Газ қазиб чиқаришнинг ўсишига асосан Ўзбекистондаги лойиҳаларнинг муваффақиятли ривожлантирилиши сабаб бўлди», — дейилади хабарда.
«Қандим» ва «Ҳисор» лойиҳаларида янги қувватларнинг ишга туширилиши натижасида, жорий йилнинг биринчи ярмида газ қазиб олиш ҳажми 6,1 миллиард куб. метрга ошди, бу 2017 йилнинг биринчи ярмига нисбатан икки баравар кўпдир.
Изоҳ (0)