Тошкентдаги Aurum 898 клубининг ҳибсга олинган қўриқчиларидан икки нафари муқаддам судланган бўлиб чиқди, деб ёзади «Repost.uz».
Хусусан, 1989 йил Тошкентда туғилган, муассасанинг қўриқлов хизматида ишлаган Ш. Қиличев ҳамда 1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган А. Ҳамроев муқаддам судланган.
Ҳибсга олинган яна икки нафар шахс — 1994 йилда туғилган С. Камолдинов ва 1992 йилда туғилган Ж. Ёрқулов муқаддам судланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Юнусобод туман маъмурий суди 11 август куни Aurum 898 тунги клубининг икки қўриқчисига доир ишни кўриб чиқди. Ҳар икки қўриқчига энг кам иш ҳақининг бир баробари (9 август ҳолатига кўра — 184 300 сўм) жарима ва 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Изоҳ (0)