Қутқарувчилар Москва дарёсидан уч нафар эркакни чиқариб олди, деб ёзади «Nuz.uz» Россия ФВВга таяниб. Ўзбекистон фуқаролари резина матрас, болалар чамбараги ва пуфлаб шишириладиган тимсоҳ ёрдамида сув юзасида туришга уринган.
Эркаклар қирғоқдан 20 метр узоқликда шишириладиган сузиш мосламаларида чўмилган ва чўка бошлаган. Навбатчи кузатувчи вазиятни пайқаб қолгач, қутқарувчиалр катерда жабрланувчиларни станцияга олиб келган ва уларга биринчи ёрдам кўрсатган.
Ўзбекистонликлар касалхонага ётишдан бош тортган: улар вақтида етказилган ёрдам туфайли зарар кўрмаган.
Изоҳ (0)