Эквадорнинг тоғли ҳудудида юз берган автобус ҳалокати оқибатида 23 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда Comercio газетаси маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Авария Пифо ва Папаллата шаҳарлари ўртасидаги автомагистралнинг «ўлим бурилиши» номи билан машҳур қисмида юз берган.
Қутқарувчилар вакили Вероника Тоапантанинг маълум қилишича, хорижий рақамларга эга бўлган автобус ағдарилиб кетган, шундан сўнг унга юк машинаси урилган.
Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар бола бор, 14 киши жароҳат олган.
Изоҳ (0)