• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қорақалпоғистонда ички ишлар тизимидаги 10 га яқин раҳбар ишдан олинди

    Ички ишлар вазири, генерал-майор Пўлат Бобожонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ жорий йилнинг 5—9 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида ўрганиш ишларини олиб борди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

    Фото: ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

    Фото: ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

    Пўлат Бобожонов Муйноқ, Қўнғирот, Тахтакўпир, Қораўзак, Чимбой, Кегейли ва Нукус туман ИИБларининг шахсий таркиби билан шахсан учрашди. Учрашувларда ходимларнинг маънавий етуклиги ва ҳуқуқий саводхонлиги, раҳбар ва ходимларнинг хизмат вазифалари ижросини ташкил этиш самарадорлиги, тартиб-интизомга риоя этиш, аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши аҳволи, фаолиятнинг ҳар бир соҳавий йўналишида мавжуд камчилик ва муаммолар, ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор вазифалар ижроси доирасида секторларда бажарилган ишлар ва соҳага оид бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.

    Шунингдек, Ички ишлар вазири Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига қарашли 2-сонли ИИБнинг тўлиқ таъмирланган биносини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.

    9 август куни Нукус шаҳрида Ички ишлар вазири раислигида ҳудудларда ўтказилган ўрганишларнинг якунига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Президент девони, Бош прокуратура, Қоракалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ички ишлар органлари масъул ходимлари иштирок этди.

    Мажлисда қайд этилганидек, республикада жорий йилнинг 7 ойи мобайнида умумий жиноятчилик сезиларли даражада камайган бўлсада, Қўнғирот, Қонликўл, Тўрткўл ва Чимбой туманларида қотиллик, Нукус шаҳри, Тахиатош, Кегейли, Нукус, Тўрткўл ва Чимбой туманларида оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари кўпайган.

    Маҳаллаларда фуқаролар ўртасидаги ўзаро келишмовчиликлар ва уларни ўз вақтида бартараф этиш чоралари кўрилишига жиддий ва масъулиятли ёндашилмаётганлиги оқибатида 4 та қотиллик ва 25 та оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этилган.

    Тўрткўл, Қўнғирот, Элликқалъа туманлари ва Нукус шаҳрида жорий йилнинг июнь ва июль ойларининг ўзида содир этилган жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар сони кескин ошганлиги, Нукус шаҳри, Тўрткўл, Амударё, Хўжайли, Беруний ва Қўнғирот туманларида илгари судланганлар билан манзилли профилактик тадбирлар ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари талаб даражасида олиб борилмаётганлиги алоҳида таъкидланди.

    Фото: ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

    Фото: ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

    Шунингдек, Нукус шаҳрида «Халқлар дўстлиги», «Дўстлик», «Таслиқ», «Мустақиллик» ва «Қизилқум» маҳаллаларида содир этилган жиноятлар шаҳар бўйича қайд этилган жиноятларнинг 25 фоизини ташкил этиши, ушбу маҳаллалар ҳудудида шаҳар учун аҳамиятли бўлган хўжалик, бошқарув, ижтимоий ва савдо объектлар жойлашган бўлсада, уларни қўриқлаш соҳасида замонавий технологиялардан фойдаланиш амалиёти сусайтириб юборилганлиги Ички ишлар вазири томонидан қаттиқ танқид остига олинди.

    Йиғилишда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини тўлақонли англаб етмасдан, бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган, ҳануз эскича иш услуби билан ишлаётган, фуқароларнинг манфаати йўлида жонбозлик кўрсатмаётган раҳбар ходимларга нисбатан интизомий таъсир чоралари кўрилди.

    Хусусан, хизмат вазифасига лоқайдлик ва сусткашлик билан муносабатда бўлиб, хизматни самарали ташкил этиш чораларини кўрмаганлиги, фаолияти давомида тизимли камчиликларга йўл қўйиб келганлиги учун Тўрткўл тумани ИИБ бошлиғи А.Илясов, Нукус шаҳар ва Тахиатош тумани ИИБлари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари А.Артиков ва А.Гулимбетов, Нукус шаҳар, Чимбой ва Қораўзак туманлари ИИБлари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари Н.Қдирбаев, Р.Пауланиязов ва Р.Қаландаров ҳамда Кегейли тумани ИИБ 10-сонли ички ишлар бўлинмаси бошлиғи А.Палибеков эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

    Бундан ташқари, қатор раҳбарларга нисбатан турли даражадаги интизомий жазо чоралари қўлланилди.

    Шунингдек, йиғилишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфатларини ҳимоя қилиш, қонунийликни таъминлаш йўлида хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб келаётган ходимлар ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилди. Жумладан, ўзларига пора таклиф этилганлиги ҳолатлари тўғрисида ахборот бериб, ички ишлар органи ходимининг қасамёдига содиқ қолган Қораўзак тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари П.Искендеров ва Элликқалъа тумани ИИБ тезкор вакили Ж.Мамбетов вазир томонидан рағбатлантирилиб, уларга пул мукофотлари топширилди.

    13.08.2018, 09:15   Изоҳ (0)   28830
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарё ҳокими фермер хўжаликлари далаларидаги вазиятлар билан танишмоқда

    13.08.2018, 08:17

    Ўзбекистон ва Япония ўртасида кадрлар тайёрлашда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишув имзоланди

    13.08.2018, 07:50

    ИИВ: ИД-карта амалдаги биометрик паспорт ўрнини босувчи, фуқароликни белгилайдиган ва шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат бўлади (видео)

    13.08.2018, 06:21

    Бухоролик Жулетта 7 кишини 9 минг долларга туширди

    12.08.2018, 23:54

    «Ҳужрадаги зулмат»: ЎзТВда Ўзбекистондаги хуфёна ҳужралар ва Суриядаги ўзбек жангарилар ҳақида махсус фильм кўрсатилди (видео)

    12.08.2018, 22:04

    Асакада салкам 1 кг опийни 12 минг долларга пуллаётган шахслар қўлга олинди

    12.08.2018, 21:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззахда мактабга ишга қабул қилиш учун пора сўраган масъул қўлга тушди

    Ўзбекистон | 16 август, 13:58

    “Манчестер Сити” Родриго билан 5 йиллик шартнома тузмоқчи

    Спорт | 16 август, 13:35

    Хитойда 75 ёшли пенсионер сунъий интеллектда яратилган аёл туфайли хотини билан ажрашмоқчи бўлди

    Лайфстайл | 16 август, 13:23

    Хитой ҳукумати армия ҳақида ноқонуний контент жойлаштирган бир қатор онлайн манбаларни аниқлади

    Дунё | 16 август, 13:15

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.