Қозоғистонда хорижий телеканаллар 28 фоизининг ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномаси чақириб олинди. Бу ҳақда республика Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги сайтида маълум қилинди, деб ёзади Spot.
Бу телеканалларнинг мамлакат янги қонунчилигига мувофиқ эмаслигига боғлиқ. 2017 йилда Қозоғистонда барча хорижий телеканаллар ва радиостанцияларга олти ой давомида республика ҳудудида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиш ёки филиални рўйхатдан ўтказиш мажбуриятини юкловчи қонун қабул қилинган эди.
Қонун 9 январь куни кучга кирди, 9 июль куни эса хорижий ОАВларига Қозоғистонда рўйхатдан ўтиш учун тақдим этилган муддат якунланди.
Натижада ҳисобга олинган 307 та каналдан 219 таси Қозоғистонда ўз ваколатхонасини очди, 88 таси очмади. Шу муносабат билан уларнинг ретрансляцияси тўхтатилди.
Эшиттириши тўхтатилган телеканаллар орасида: «НТВ-Плюс 3D», «Дожд», Russia Today ТВ, Sky News, Fox News Channel, Bloomberg Television, France 24, CNBC ва бошқалар бор.
Изоҳ (0)