Июль ойида Ўзбекистон, аввалги ойларда бўлгани каби, Украина шакарининг асосий харидорига айланди. Бу ҳақда Украина шакар ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциацияси маълумотлари гувоҳлик беради, деб ёзади Spot.
Аввалги ойлардан асосий фарқ шундаки, июль ойида Ўзбекистон деярли бутун шакарни (89 фоиз) харид қилди. Украина экспорт шакарининг 4 фоизи — Молдова, 3 фоизи — Озарбайжон ва 2 фоизи Тожикистонга тўғри келди.
Шу тариқа, охирги уч ой давомида Ўзбекистон Украинадан 100 минг тоннадан ортиқ шакар сотиб олди. Таққослаш учун, Россия бутун 2017 йил давомида Ўзбекистонга 109 минг тонна шакар юборган.
Изоҳ (0)