• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг металл парчаларидан даромад олиш тартибларига ойдинлик киритилди

    Айрим фуқаролар томонидан рангли металл парчалари ва чиқиндиларини, таркибида рангли металлар бўлган тайёр маҳсулотларни республикадан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетиш ҳолатлари олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 июндаги 425-сон қарор қабул қилинди. Мазкур ҳужжатга кўра жисмоний шахслар ҳам рангли металл чиқиндилари ва парчаларини эркин нархларда сотиб, қонуний даромад олиш имконига эга бўлди.

    Фото: «Metal-ural.ru»

    Фото: «Metal-ural.ru»

    Қарорга мувофиқ Ўзбекистон ҳудудида рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш билан фақат «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ шуғулланиши белгиланди. Мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти билан батафсил танишиш мақсадида «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ Тайёрлов бошқармаси бошлиғи ўринбосари Мирмақсуд Мирпўлатов билан интервью уюштирилди.

    – Айтингчи, қарорни қабул қилишдан асосий кўзланган мақсад нима?

    –Мазкур Қарор рангли металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартибини такомиллаштириш, республика иқтисодиёти соҳаларининг хўжалик фаолияти жараёнида ва аҳолининг ҳаёт фаолияти давомида ҳосил бўлувчи металлар парчалари, чиқиндиларининг иккиламчи ресурсларидан кейинчалик юқори қўшимча қиймат билан маҳсулот ишлаб чиқариш учун чуқур қайта ишлаш жараёнига жалб қилиш йўли билан улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсад қилинган.

    Қарорга мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб ташкилотларнинг тугатилиши, реконструкция ва модернизация қилиниши тартиботларини ўтказиш давомида ҳисобдан чиқариладиган таркибида рангли металлар бўлган табиий ва маънавий эскирган асбоб-ускуналар «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖга эркин нархда топширилиши керак.

    – Бугун жисмоний шахсларга бу борада қанчалик қулайлик яратилган?

    – Бугун Республикамизнинг барча ҳудудларида «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖнинг қабул пунктлари ташкил этилган бўлиб, унга фуқаролар мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Қабул қилинган металл парчалари учун тўлов пул маблағлари билан бозор асосида аниқланадиган эркин нархлар бўйича, юридик шахслар учун – нақдсиз шаклда, жисмоний шахслар учун – нақд шаклда, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ тўловнинг бошқа усулларида амалга оширилади.

    Қарорга кўра, жисмоний шахслардан қабул қилишга рухсат этилган маиший мақсаддаги рангли металл парчалари рўйхатига 84 турдаги маҳсулот киритилган.

    – Айтайлик, кўчада кетаётган одам йўлдан темир йўл изини топиб олди, уни ҳам топшириши мумкинми, умуман олганда топширилиши тақиқланган металлар рўйхати ҳам мавжудми?

    –  Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра жисмоний шахслардан рангли ва қора металларнинг электр техникаси, саноат, ҳарбий аҳамиятга эга бўлган парча ва чиқиндиларини шунингдек темирйўл, ҳаракатдаги таркиблар ва авиация транспорти қисмларини сотиб олиш тақиқланади.

    – Тақиқланган металларни топширишга уринган шахсларга нисбатан қандай жазо қўлланилади?

    – ЎзРнинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 219-1-моддасига асосан Қимматбаҳо металлар сирасига кирмайдиган рангли металларни, уларнинг парча ва резги-чиқитларини тайёрлаш, олиш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни ўтказиш қоидаларини бузиш — рангли металларни, уларнинг парча ва резги-чиқитларини мусодара қилиб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

    Ушбу ҳолат маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — ЎзРнинг Жиноий Кодекси 185-1 моддасига асосан жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади ва энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёҳуд уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.  Ўша қилмишлар:

    а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

    б) кўп миқдорда;

    в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —

    энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

    Ўша қилмишлар:

    а) жуда кўп миқдорда;

    б) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —

    энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    – Айтайлик, фуқаро томонидан тақиқланган металл олиб келинди ва унинг топиб олинганлиги айтилди, бу ҳолда бирор рағбат кўзда тутилганми?

    – Аввало юқорида номлари келитирлган сотиб олишга тақиқланган металлар ҳеч қачон қаровсиз кўчада ётмайди. Шундай бўлсада, тақиқланган металл топиб олинганлиги важ қилиб кўрсатилиб олиб келинган тақдирда, мазкур металл топиб келинганлиги бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилади. Агар мазкур металл ростан ҳам топилганлиги исботланса у шахсга нисбатан ҳеч қандай жазо ҳам рағбат ҳам берилмайди. Агар металл ўғирланган деб топилса ундай шахсларга нисбатан тегишли жазо қўлланилади.

     — Барча шахслар металлолом топшириш ҳуқуқига эгами?

    – Қарорга кўра, 16 ёшга тўлмаган шахслардан металл парчаларини қабул қилишга йўл қўйилмайди. 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахслардан метал парчаларини қабул қилишга қонуний вакилларининг уларнинг паспортига оид маълумотлар ва яшаш манзиллари кўрсатилган ёзма розилиги мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади.

    Бугун рангли металл чиқиндиларини топшириш бўйича Ягона ишонч телефони +99871 207-00-30 йўлга қўйилган бўлиб у орқали фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиши мумкин.

    08.08.2018, 09:37   Изоҳ (0)   24552
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда тўппонча сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

    08.08.2018, 08:50

    Тошкент деҳқон бозорларида 2300 дан ортиқ тарозилар етишмаслиги маълум бўлди

    08.08.2018, 08:40

    Тошкентда «Диққат, радар!» белгилари ўрнатилмоқда

    08.08.2018, 08:33

    Ўзбекистонда 7 август кунги тест синовларига 1300 дан ортиқ абитуриент келмади

    08.08.2018, 08:16

    Ўзбекистонда 2-4 балли зилзила қайд этилди

    08.08.2018, 07:54

    Тожикистоннинг Somon Air авиакомпанияси Бухорога техник-танишув рейсини амалга оширди

    07.08.2018, 23:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33

    Европа аэропортларда сув олиб ўтиш тақиқи бекор қилиниши мумкин

    Дунё | 8 август, 14:21

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.