Ижтимоий тармоқларда компаниянинг 25 йиллиги муносабати билан барчага 200 литрдан АИ-95 маркали бензин берилади, мазмунида хабарлар пайдо бўлди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ маълум қилди.
Уларда махсус купонга ҳавола кўрсатилган бўлиб, унда 6 саволга жавоб бериш ва дўстлар билан бўлишиш таклиф этилган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ ушбу хабарларни рад этади ва фуқароларни тарқатилаётган турли маълумотларга ишонмасликка чақирди.
Компания фаолиятига оид барча тасдиқланган маълумотлар унинг расмий сайтда эълон қилиб борилади.
Изоҳ (0)