Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан Автомобиль йўллари давлат қўмитасида мамлакат шаҳар ва туманларида транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича учрашув бўлиб ўтди. Икки идора йиғилишида таниқли олимлар, соҳанинг илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари мутахассислари иштирок этди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув Ўзбекистоннинг 2019—2021 йиллар ва 2030 йилларгача бўлган транспорт инфратузилмаси ривожланишининг узоқ муддатли ва қисқа муддатли стратегиясини ҳамкорликда ишлаб чиқишнинг бошланишига хизмат қилди.
Йиғилишнинг яна бир муҳим жиҳати — йўл қурилиши соҳасидаги авваллари молиялаштириш ва амалга ошириш имконияти бўлмаган лойиҳалар Инновацион ривожланиш вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим этишга келишилди.
Изоҳ (0)