• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижонда чорва моллари учун кредит бериш тўхтатилди

    Президентнинг «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, ҳаётга татбиқ этилганига ҳам бир муддат вақт ўтди. Ҳудудий дастурда кўзда тутилган вазифаларни молиявий таъминлаш мақсадларига жалб қилинадиган хорижий молия институтлари кредит линияларидан 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ажратилиши белгиланган эди. Ушбу маблағлардан мақсадли фойдаланилмоқдами? деган масалани кўтарди «Халқ сўзи».

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Умуман, бугунги кунда мазкур ҳужжатда белгиланган вазифалар ижроси-ю, аҳолига оилавий тадбиркорлик учун кредитлар ажратилишида шаффофлик таъминланяпти?

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида қатнашган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки департамент директори Актам Сайфуллаев қуйидагича изоҳ берди:

    «Бу борада Андижон вилоятида бир қатор ишлар ташкил этилди. Тан олиб айтиш керак, кредитлар аҳолига, жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача бўлган миқдорда йиллик 7 фоиз ставкада 3 йилга берилиши белгиланган. Тадбиркорларга ҳам 1000 бараваргача бўлган миқдорида кредитлар берилиши кўзда тутилган.

    Аввало, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шу жараёнда маълум бўлдики, аҳолининг тадбиркорликни фаолиятини йўлга қўйишга қизиқиши катта, кўплаб мурожаатлар келиб тушди. Шу борада шундай тенденциялар келиб чиқдики, аҳоли кўпроқ кредит пулига чорва боқиш истагини билдирмоқда. Банкка мурожаат қилдими, уларни қайтаришга ҳаққимиз йўқ, қайтарсак ҳам нотўғри бўлади. Лекин аҳоли талаби асосида маҳаллий шароитимизга мослашган наслли чорва молини ўзи етказиб берадиган катта-катта чорва фирмалари йўқлиги кўриниб қолди. Бор эди-ю, аммо 5-6 та, холос. Улардаги чорвалар олиб қўйилганидан сўнг, ўз-ўзидан бозор нархининг ошиб кетишига сабаб бўлди. Ваҳоланки, вилоят ишчи гуруҳи бор бу масалаларни мувофиқлаштирадиган. Гўшт нархини 24000-25000 қилиб белгилаб қўйилган ҳам эди.

    Лекин, талаб ошгани учун унинг нархи ошиб кетишига олиб келган. Зудлик билан ишчи гуруҳ буни ўрганиб чиқди. Ҳозирги кунда чорва молларига кредитларни ажратиш вақтинча тўхтатилган Андижонда. Нега?

    Сабаби олдин аҳолига етказиб берадиган даражадаги чорва молларини ташкил қилиб беришимиз керак, четдан наслли молларни олиб келиш бўйича иш олиб бориляпти. Халқ банки томонидан кредитлар ажратилган наслли молларни олиб келиш бўйича. Мана шу тизим тўлиқ ишга тушганидан сўнг, чорва молларига кредитлар ажратиш давом эттирилади.

    Бошқа йўналишларга кредитлар берилмоқда, тўхтаб қолгани йўқ. Кредитни қайтариш шартмас, деган тушунчалар ҳам тарқалган эди. Бундай эмас, фақат кредитлар имтиёзли тарзда берилади. Бу бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда» — дейди у.

    Шунингдек, анжуманда кейинги ҳафтадан барча вилоятда «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш бўйича кредит маблағлари ажратилиши бошланиши ҳақида маълум қилинди.

    Маълумот ўрнида: айни пайтда 7200 дан зиёд аҳолига оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун турли йўналишларда 150 млрд.га яқин кредит ажратилган.

    03.08.2018, 11:00   Изоҳ (0)   37337
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон аҳолиси яна IPO ва SPO’да компаниялар акцияларини сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритади

    03.08.2018, 09:47

    Марказий банк йил охирида Ўзбекистонда нархлар ошиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

    03.08.2018, 09:35

    Ўзбекистонда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташкил этилди

    03.08.2018, 08:58

    Ўзбекистонда ёрилмайдиган тарвуз пайдо бўлди (видео)

    03.08.2018, 08:46

    Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид қурилиши жадаллик билан давом этмоқда (фотогалерея)

    03.08.2018, 08:25

    Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов: Абитуриентлар кузатув камераларига яқин жойлаштирилади

    03.08.2018, 07:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10

    Россияда Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси 6 йилга қамалди

    Дунё | 20 июл, 11:40

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10

    Дастин Порье фаолиятидаги сўнгги жангида Макс Ҳоллоуэйга ютқазди

    UFC | 20 июл, 10:30

    Саудия Арабистонининг “уйқудаги шаҳзода”си вафот этди

    Дунё | 20 июл, 10:30

    Месси пенальтисиз урилган голлар сони бўйича Роналдудан ўзиб кетди

    Футбол | 20 июл, 10:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.