Марказий Африка Республикасида ўлдирилган уч нафар россиялик — журналист Орхан Жамол, режиссёр Александр Расторгуев ва оператор Кирилл Радченко бўлиб чиқди, деб ёзади Meduza.
Бу ҳақда Михаил Ходорковский терговларини бошқариш марказига таяниб, «Дождь» хабар берган.
Нашр манбаларига кўра, россияликлар МАРда «Вагнер» норасмий қуролли гуруҳ фаолияти ҳақида фильм суратга олаётган эди.
Суратга олиш гуруҳининг ҳалокатини БМТнинг МАРдаги миссиясида ҳамда маҳаллий давлат хизматчилари ҳам тасдиқлаган. Россияликлар блокпостда тўхтатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қотиллик ўғрилик мақсадида амалга оширилган.
Изоҳ (0)