Австриянинг Parsalpine Gmbh компанияси томонидан Музработ туманида қиймати 35 миллион долларга тенг бўлган кетчуп ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
Мазкур лойиҳа доирасида 6 минг тонналик музлатгич ҳамда бир гектар майдонда иссиқхона ташкил этилади.
Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов ҳамда компания раҳбари Аҳмад Рамзаний ўртасидаги мулоқотда маълум қилинди.
Учрашувда, шунингдек, компания билан имзоланган меморандумга биноан Музработда умумий қиймати 15 миллион долларлик тайёр текстил маҳсулотлари ҳамда оҳакдан қоғоз ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишнинг ташкилий жиҳатлари келишиб олинди.
Изоҳ (0)