Актриса Фарангиз Режаметовани уриб юборган ҳайдовчига нисбатан уй қамоғи шаклидаги чеклов чораси қўлланилди. Бу ҳақда, Олий суд матбуот хизматига асосланиб, Repost хабар бермоқда.
Унинг уйдан чиқиши, маълум шахслар билан алоқа қилиши, хат-хабар олиши, алоқа воситалари ёрдамида музокаралар олиб бориши чекланди.
Жиноий ишлар бўйича Мирзо Улуғбек туман суди туман прокуратурасининг илтимосини қондириб, ЖКнинг 266-моддаси 2-банди бўйича айбланаётган ҳайдовчига чеклов чораси қўллади, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Зулфиқор Мусоқовнинг «Ойижон» фильмидаги бош рол ижрочиси, актриса Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова (Жамолхонова) 20 июль куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)