2018 йил 25 май куни Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги Нукус туман адлия бўлими томонидан Қорақалпоғистон республикаси Адлия вазирининг 2018 йил 18 май 56-С сон буйруғига асосан туман ҳокимлигида текширув ўтказди, деб хабар беради Нукус туман адлия бўлими матбуот хизмати.
Ушбу текширув давомида «Муҳаббат» фермер хўжалиги бошлиғи С.А.нинг 2018 йил 28 апрель кунги мурожаатига Нукус туман ҳокими ўринбосари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Б.И. томонидан шу пайтга қадар жавоб берилмаганлиги аниқланди.
Мурожаатни ўрганиш давомида аниқланган ҳолатлар бўйича Нукус туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Б.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексининг 43-моддаси бўйича тўпланган ҳужжатлар туман Адлия бўлими томонидан ушбу кодекснинг 282-моддасига мувофиқ мазмунан кўриб чиқиш учун Кегейли тумани Маъмурий судига юборилди.
2018 йил 13 июнь куни Кегейли тумани Маъмурий судининг сайёр суд мажлисида Нукус туман ҳокими ўринбосари - туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Б.И. қаршисига тўпланган маъмурий иш кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузар Б.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексининг 43-моддаси билан жавобгарлик чораси қўлланилди.
Изоҳ (0)