Рио-2016 Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони, бугунги кунда профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 15 июль санасида мексикалик Даниэл Эчеверрияга қарши ўтказади.
Миллий олимпия қўмитаси эса Шаҳрамнинг тайёргарликлари билан қизиқди.
«Жангга тайёргарлик одатдагидек давом этмоқда. Мен доимий тартибга қатъий риоя қиламан ва тайёргарликни асло бўшаштирмайман. Машғулотлар жуда яхши давом этмоқда. Бир ой давомида Ўзбекистонда бўлиб, турли тадбирларда иштирок этдим. Табиийки, бу вақт ичида машғулотларни кўнгилдагидек олиб бора олмадим. Аммо барчаси яхши бўлади. Умид қиламанки, чиройли жанг кўрсатиб, баҳсни ўз фойдамга ҳал қиламан», – деди Шаҳрам Ғиёсов.
Изоҳ (0)