Халқаро шахмат федерацияси (FIDE)нинг одоб-ахлоқ комиссияси ташкилот президенти Кирсан Илюмжиновни вазифасидан четлатди.
Комиссия бир овоздан Илюмжиновни FIDE’нинг ахлоқ қоидаларини бузганликда айбдор деб топди. Унинг ваколати 13 ойдан 18 ойгача вақтинчалик тўхтатилди. Ваколатни дарҳол тўхтатилиши эса 2019 йилнинг 12 январига қадар 6 ой давомида амалда бўлади. Қолган 12 ойлик дисквалификация эса 2 йилга кечиктирилган.
Кирсан Илюмжиновнинг ўзи эса ташкилот президентлигидан четлатиш ҳақидаги қарордан норози. У вазиятга «АҚШ босими остида қабул қилинган сиёсий қарор» деб баҳо берган.
Илюмжинов АҚШ молия вазирлигининг санкция учраган кишилар рўйхатига киритилганини ҳам эслатиб ўтган. У бу қарорни ноқонуний деб ҳисоблаб, Америка ҳукуматини судга берган. Кейин эса унинг фикрига кўра, АҚШ ҳукумати FIDE’га босим ўтказа бошлаган.
FIDE’нинг навбатдаги президентлик сайлови ташкилотнинг 2018 йил 3 октябрдаги конгресси вақтида Батумида бўлиб ўтади.
56 ёшли Кирсан Илюмжинов FIDE президенти сифатида 1995 йилдан бери ишлаб келаётган эди.
Изоҳ (0)