Тошкент шаҳридаги туғуруқхоналардан бирида чақалоқларни олиб чиқишдаги дабдабабозликни ман этувчи суратлар пайдо бўлди. Бу ҳақда «Repost.uz» хабар бермоқда.
Суратларда туғуруқхонадан рухсат берилган вақтдаги тантанали маросимлар, аниматорлар, мусиқа садолари остида чиқиш ва бошқа кўринишлар таъқиқлангани кўрсатилган.
Олдинроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги туғуруқхонадан чиқишда ўтказиладиган дабдабабозлик бола саломатлигига салбий таъсир кўрсатишини билдирган, бунга қарши чоралар режаси тасдиқланган, тиббиёт ходимлари эса янги услублар асосида фуқаролар билан суҳбатлар ўтказган эди.
Изоҳ (0)