Сурияда ИШИД гуруҳи томонида жанг қилган 150 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлган. Жангларда қатнашиш учун жами 850 киши республикани тарк этган. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Аксилтеррорчилик маркази директорининг ўринбосари Қанжарбек Боқаев Жўқорғи Кенгеш (Қирғизистон парламенти) мажлисида маълум қилди, деб ёзади EADaily.
Қўмита ҳар бир ҳолат юзасидан алоҳида текширув ўтказади. Бокаев депутат Айсулув Мамашова кўтариб чиққан масалага жавобан охирги статистика маълумотларини келтириб ўтди. Депутат Иссиқкўл вилояти Жетиўғуз туманидаги «Яқин Инкар» тақиқланган ташкилоти масжиди ҳақидаги масалани кўтарди. Қўмита бундай масжид мавжудлигини рад этди. Мамашова фикрича, бундай масжидларнинг фаолияти Сурияга жангариларни юбориш билан тўғридан-тўғри боғланган.
Soufan Group (АҚШ) таҳлилий компанияси маълумотига кўра, 2017 йилнинг октябрь ҳолатига Марказий Осиёдан 4,2 минг киши Сурия ва Ироқдаги жангларда қатнашиш учун жўнаб кетган. Улардан юзлаб нафари охирги вақтларда уйига қайтган. Статистикада биринчи ўринни Ўзбекистон эгаллаган (1,5 минг жангари). Иккинчи ўриндан Тожикистон (1,3 минг жангари) жой олган. Қозоғистон ва Қирғизистондан урушга 500 нафардан одам, Туркманистондан 400 киши кетган.
Изоҳ (0)