Samsung Messages дастури фойдаланувчилари ноодатий муаммога дуч келди, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru. Уларнинг баъзилари даъво қилишича, уларнинг барча фотосуратлари (яъни бутун бир галереялар) тасодифий контактга юборилган, устига-устак бу жараён из қолдирмаган (яъни фотосуратлар «юборилганлар»га тушмаган).
Хабарларга кўра, хатолик Samsung Messages дастурининг сўнгги янгиланмасидан кейин юзага келган. Шу сабабли, фойдаланувчилар ўзлари ишлатадиган Samsung қурилмаси ва алоқа операторидан қатъи назар, янгиланмани ўрнатганидан кейин ушбу муаммога дуч келиши мумкин.
Айни пайтда ягона ечим дастурнинг хабарлар дастурлари учун омборхонадан фойдаланишини тақиқлаб қўйишдир, бунинг учун менюдан «Созламалар» → «Дастурлар» → «Samsung Messages» → «Рухсатлар» → «Омборхона»ни танлашингиз керак.
Samsung ҳозирча вазиятга изоҳ бергани йўқ.
Изоҳ (0)