Ўзбекистон ТИВ томонидан «Америка овози» телерадиоси журналисти Навбаҳор Имомовага аккредитация гувоҳномаси топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
— Ўзбекистонни ичкаридан ёритиш учун имконият бор энди. Вақти-вақти билан келиб материаллар узатаман, — дейди Навбаҳор Имомова. — Бу дегани Ўзбекистондаги мавжуд ҳолат, ҳукуматнинг ислоҳотлари реал факторларга асосланганми-йўқми, одамларнинг ўзгаришларга, сиёсатга муносабати, турмуш-тарзи, барча-барчаси ҳақида дунёга «Америка овози» Ўзбекистондан, воқеалар марказидан туриб кўрсатади, солиштиради, таърифлайди, таҳлил қилиб беради. Ўзбек ОAВси ҳам аста-секинлик билан бўлса-да, очилаётган экан, биз ҳам ҳамкорликка тайёрмиз.
Маълумот учун, «Америка овози» 45 тилда эфирга чиқади. Ўзбек хизмати АҚШ пойтахтида олти кишилик таҳририятга ва Марказий Осиё бўйлаб жамоатчи мухбирларга эга.
Изоҳ (0)