Рюгю астероидининг 40 километр узоқликдан олинган янги суратлари унинг ғалати айланишини, кўп сонли гравитацион аномалияларни ва унинг экваторида ноодатий тоғлар мавжудлигини кўрсатди. Бу ҳолатлар «Хаябуса-2» зондининг унинг юзасига қўнишини мураккаблаштиради, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Мақсади Рюгю астероидини ўрганиш ва унинг юзасидан намуналар йиғиш бўлган «Хаябуса-2» зонди 2014 йилнинг декабрь ойида учирилган. У ерга Қуёш тизимининг дастлабки бирламчи материясининг «тоза» намуналарини қайтаради.
Япон аппарати манзилга июнь ойининг охирида етиб борди ва узоқ тормозлаш ҳамда астероидга яқинлашиш жараёнини бошлади. Астероид шакли зонд яқинлашгани ва суратлар сифатининг ошгани сари бир неча марта «ўзгарди».
Изоҳ (0)