Ўрмондан қочиб одамлар ичида яшашга қарор қилган панда қутқарувчилар томонидан илмий марказга топширилди, деб ёзмоқда National Geographic.
Чжень-Чжень лақабли панда 2007 йили АҚШнинг Сан-Диего шаҳридаги ҳайвонот боғида туғилган.
Хориж мамлакатлари Хитойдан ҳайвонот боғларига панда сотиб олганида тутқунликда туғиладиган панда болалари ватанга қайтарилишига ваъда беради. Бу сиёсат Хитой томонидан йиллар давомида амалга ошириб келинади. Натижада дунёда пандалар сони шу даражада кўпайдики, улар қирилиб кетаётган ҳайвонлар рўйхатидан чиқарилди.
2010 йили Чжень-Чжень лақабли ҳам ватанига қайтарилган. Сичуань вилоятидаги тадқиқот марказида табиий муҳитга мослаштирилган панда 2018 йили озодликка қўйиб юборилган.
Чжень-Чжень номаълум сабабларга кўра ўрмон яқинидаги қишлоққа кетиб қолган. Панда аввал товуқни қувиб тутмоқчи бўлган, кейин асал ва жўхори еган.
Хитойда пандани ўлдирган одамга ўлим жазоси берилади. Шунинг учун, пандага шикаст етказишдан қўрққан одамлар унга нисбатан ниҳоятда эҳтиёткорона муносабатда бўлган. Қурувчилар Чжень-Чженни қўрқитиб юбормаслик учун ҳаттоки асбобларини ўчириб қўйган.
Воқеа жойига етиб келган мутахассислар пандани тадқиқот марказига қайтарган.
Изоҳ (0)