Tashkent City қурилиши режалаштирилган ҳудудда жойлашган «Ezidyor» ва Шайхонтоҳур кўчасидаги «Мумтоз» тантаналар зали бузилиши ҳақида аввал хабар берилганди. Бузилган мулки эвазига тадбиркорларга қаердан жой берилиши маълум бўлди, деб хабар беради ЎзА.
Тошкент шаҳар ҳокимияти вакилининг маълум қилишича, «Ezidyor» тўйхонаси эгасига «Версал» тўйхонаси берилади.
Шунингдек, «Мумтоз» тўйхонаси раҳбариятига мулкларининг бузилиши туфайли Тошкент шаҳар ҳокимияти балансида бўлган «Саёҳат» ресторани берилади.
«Мақсадимиз, мулклари бузилиш ҳудудларида бўлган тадбиркорларни рози қилиш, уларга маъқул бўлган ердан жой беришдир», — дейди Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили.
Изоҳ (0)