Самарқандда Озарбайжон маданияти ҳафталиги бошланди, деб ёзмоқда Sputnik.
Ҳафталик Озарбайжоннинг 100 йиллиги ва 15 июнь — Миллат озодлиги кунига бағишланган. Тадбир Ўзбекистондаги Гайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданияти маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Озарбайжон маданияти ҳафталигининг очилиши Ҳамид Олимжон номидаги мусиқий драма театрида бўлиб ўтди.
Ўзбекистондаги Гайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданияти маркази раҳбари Самир Аббосов Озарбайжонда 2018 йил Озарбайжон демократик республикаси йили деб эълон қилинганини маълум қилди. Аббосов ҳафталик доирасида Самарқандда миллий мусиқа концерти, модалар намойиши, фильм тақдимотлари, фотокўргазма ва китоблар кўргазмаси ташкил этилишини айтиб ўтди. Шунингдек, Аббосов Самарқанд кутубхоналарига Баку ва Тошкентда озарбайжон ва ўзбек тилларида нашр қилинган китоблар тақдим қилинишини таъкидлади.
Тантанали маросимда «Асл», «Ўзбегим ёшлари» мусиқа жамоалари ўзбек ва озарбайжон мусиқасини ижро қилди. Озарбайжон маданияти марказининг хореография гуруҳи миллий рақсларни тақдим қилди. Китоблар кўргазмаси ва фотокўргазма ташкил этилди. Миллий кийимлар коллекцияси намойиш этилди.
Изоҳ (0)