• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    ЎФА ёшини кичрайтиргани сабаб футболдан четлатилган беш нафар футболчини кечиради

    Жорий йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (у вақтда ЎФФ) Ижроқўми бюросининг қарори билан беш нафар футболчи футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилганди.

    Фото: ЎФА матбуот хизмати

    Фото: ЎФА матбуот хизмати

    Муборак Рамазон ойи якуни ҳамда Ҳайит айёми арафасида ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ўз айбини тушиниб етган бу футболчиларга яна бир бор имконият бериш мақсадида Ижроқўмга ташкилот уставининг 65-модда 1.2-бандига асосан айбдор деб топилган футболчилар масаласини қайтадан кўриб чиқиш таклифини берди, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.

    Маълумот учун ёш кичрайтириш ишларига қўл урган Нодирбек Тешабоев, Муҳаммаджон Абдуллаев, Нуриддин Ҳасанов, Дилшод Аҳмадалиев, Бурхон Ҳасанов каби футболчилар Ижроқўм қарори асосида футболдан четлаштирилганди. Хабарда қайд этилишича, ўтган давр мобайнида улардан аксари ўз айбини тушуниб етган, ҳужжатлар билан боғлиқ масалаларни тўғирлаган. Шунингдек, ташкилотга бир неча бор хат билан чиқиб, қилган ишидан пушаймон эканини билдириб ўтган.

    Ҳаётда ҳамма хато қилади, буни тушуниш мумкин. Бироқ битта хатони икки бор қайталашни тушуниб бўлмайди. Футболдан четлаштирилган йигитлар ҳали анча ёш. Улар хато йўлга кирганини тушуниб етди. Мамлакатимиз Президенти билмай айб иш қилаётган минглаб инсонларни афв этаётган бир вақтларида, биз ҳам тушуниб-тушунмай нотўғри ишга қўл урган футболчиларга яна бир бор имкон беришимиз керак. Энди улар ғирромлик нима эканини яхши тушунади. Буёғига улардан ўзини спортга баҳшида этиб, юқори чўққилар сари интилиш талаб этилади.

    Йиллар давомида ўсмирларимиз қўлга киритиб келган ютуқларга шубҳа билан қарашимизнинг ўзиёқ уят. Биз нафақат болалар футболини, балки ўзимизни алдаб келганмиз. Бизда болалардан натижа талаб қилинмайди, биз катта футболдан натижа кутамиз. Болалар спортини эса софлигича қолдириш тарафдоримиз. Ўз навбатида мана шу софликка раҳна соладиган инсонларга орамизда жой йўқ.

    Ҳали ҳам кеч эмас, ҳаммасини қайтадан, тўғри йўлда бошлаш учун вақтимиз ҳам, имкониятимиз ҳам етарли. Бир неча ойлар давомида севимли касбидан узоқда бўлган футболчилар, қолганларга ўрнак бўлсин. Зеро, кейинги айбдорлар кечирилмаслиги ҳам мумкин. Қайтадан имконият берилаётганлардан эса фақат ва фақат юқори марраларни умид қилиб қоламиз. Энди уларда ўзларини кўрсатиш учун имконият бўлади.

    Умид Аҳмаджонов, ЎФА биринчи вице-президенти

    Тез орада ЎФА Ижроқўми бу масалани атрофлича ўрганиб чиқади ҳамда узоқ вақт давомида бошқа исм-шариф билан «ном қозонган» йигитларга, ўзларининг ҳақиқий исм-шарифлари билан фаолиятларини давом эттириш имкониятини яратади, дейилади хабарда.

    ЎФА, шунингдек, футбол соҳасидаги барча мураббийларни, мутахассисларни жиддий равишда огоҳлантириб ўтди. Бундан буён бу каби ишларга қарши кураш янада жиддий бўлади. Айниқса, ёш болаларни ва уларнинг ота-онасини йўлдан урмоқчи бўлган ёки аллақачон уларнинг хаёлини айнитиб бўлган мураббийлар бундан кейин кечирилмайди.

    Ташкилот фақатгина жазо қўллаш ишлари билан банд бўлмай, аксинча бундай иллатни йўқ қилиш йўлида амалий усуллардан ҳам фойдаланади. 2019 йилдан бошлаб болалар футбол клублари тарбияланувчиларини яхлит электрон базага босқичма-босқич киритиб бориш бошланади. Яъни, мактаб ёшидаги футболчи ҳақида барча маълумотлар, шу футболчи то миллионлар ўйини билан хайрлашмагунига қадар янгиланиб туради.

    Яхлит электрон базадан исталган одам Суперлига, Про-Лига, 2-лига, болалар лигалари футболчиларини топиши мумкин бўлади. Шу ҳолатдан кейин ҳам футболчилар ёшини кичиклаштиришга ҳаракат давом этса, бунинг ортида турган кишиларга шафқат қилинмайди.

    ЎФА Ижроқўмининг қарори тез орада эълон қилинади.

    13.06.2018, 11:21   Изоҳ (0)   28299
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Насаф» ғалабани қўлдан чиқарди, «Пахтакор» базўр мағлубиятдан қутулиб қолди, «Локомотив» эса ирода кўрсатди

    12.06.2018, 22:36

    Марко ван Бастен, Луиш Фигу, Пьерлуижи Коллина ва Умид Аҳмаджонов (фото)

    12.06.2018, 21:15

    Расман: «Реал» янги бош мураббий номини эълон қилди

    12.06.2018, 20:50

    «Нефтчи» – «Пахтакор», «Бухоро» – «Бунёдкор». Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар анонси

    12.06.2018, 14:24

    Бектемир Мелиқўзиев «Президент кубоги» ҳақида: Ҳакамлар борасида муаммолар бўлди

    12.06.2018, 14:04

    Ҳасанбой Дўстматов Қозоғистондаги мағлубияти ҳақида: Тўй сабаб тайёргарликларга ҳам вақт бўлмади

    12.06.2018, 13:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.