Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаевнинг Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси верификациядан ўтказилди. Верификация жараёнидан сўнг унга кўк белги тақдим этилди.
Facebook’да верификация жараёни ижтимоий аҳамиятга молик шахс, компания ёки бренднинг расмий саҳифаларига нисбатан ўтказилади. Бу билан аккаунт айнан кўрсатилган шахс ёки компанияга тегишли эканлиги тасдиқланади ҳамда шу номдаги сохта дубликатларнинг пайдо бўлишининг олди олинади. Шунингдек, бу обуначи ва ўқувчиларга расмий аккаунтни бошқа ўхшаш аккаунтлардан ажратиб олиш имконини беради.
Бундай саҳифалар махсус кўк белги билан ажратиб қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, Азим Аҳмадхўжаев жорий йилнинг февралида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)