IHS Markit таҳлил компанияси маълумотларига кўра, 2018 йилнинг биринчи чорагида жаҳон бозорига 344,5 миллионта смартфон келиб тушган, деб ёзади «Mobinfo.uz».
Энг оммабоп модель iPhone X бўлди, у 12,7 миллион дона миқдорида етказиб берилган. iPhone X’нинг минимал версияси (64 Гб хотирали) Тошкентда 8,2 миллион сўмдан сотилмоқда.
Энг талабгир қурилмалар сафида iPhone 8 иккинчи бўлиб турибди (нархи — 5,6 миллион сўм). Бундан ташқари, юқори бешликка Samsung Galaxy Grand Prime Plus, iPhone 8 Plus (6,6 миллион сўм) ва Galaxy S9 Plus (5,4 миллион сўм) кирди.
Рўйхатда келтирилган қурилмаларни кўрсатилган нархларда сотиб олишга «Дарё» нашри кафолат бермайди. Қурилмалар ва уларнинг нархлари ҳақидаги ахборот фақат танишиш учун тақдим этилган.
Изоҳ (0)