Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев Фарғона водийсида тўйга кетаётган кортежни тўхтатиб, келин-куёвни таксига ўтказиб юборганига доир ҳолат юзасидан алоҳида интервью берди. Интервью Ёшлар Иттифоқи ва Қаҳрамон Қуронбоевнинг Facebook’даги саҳифаларида жонли эфирда кўрсатилди.Интервьюда сенатор Қуронбоев воқеа Ёшлар Иттифоқи делегацияси Наманган вилоятининг Норин, Поп туманларида бўлиб турган вақти юз берганини айтди, бироқ айнан қаерда бўлганига яна аниқлик киритмади. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, тўхтатилган кортежда 32 автомобиль бўлган.
Ёшлар Иттифоқи раиси Қаҳрамон Қуронбоев «келин-куёвни таксига ўтказиб юбориш» ҳодисаси юзасидан интервью берди (видео)
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)