АҚШ президенти Дональд Трамп Россия яна G8 га қабул қилиниши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда 8 июнь куни Bloomberg агентлиги маълум қилди, деб ёзади EADaily.
Reuters агентлиги маълумотига кўра, Трамп Россиянинг G8 таркибига кириши тўғрисида G7 саммитида фикр билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 8—9 июнь кунлари Квебекда G7 иштирокчиси бўлган мамлакатлар — Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия ва АҚШ саммити очилди.
Россиянинг G8 га аъзолиги 2014 йилда Қримнинг Россияга қўшилишидан сўнг тўхтатилган эди.
Бугун АҚШ президенти Дональд Трамп Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ҳақида ҳам шармандали баёнот берди. «Хафа бўлиш йўқ, бироқ у мактаб ўқитувчисига ўхшайди, у билан бирор киши яхши муносабатларда деб ўйламайман», — деди у. Трампнинг сўзларини етказган манба Оқ уй раҳбари Мэйнинг «насиҳатомуз» оҳангидан чарчаганлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)