Кеча, 2 июнь санасида бир нечта миллий терма жамоалар ўзаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.
Жумладан, ЖЧ—2018 иштирокчилари Бельгия ва Португалия ўртасидаги учрашувда ҳисоб очилмади.
Англия термаси эса Нигерияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Англия сафида Гари Кэйхилл ва Ҳарри Кейн гол урган бўлса, Нигериянинг жавоб голига Алекс Ивоби муаллифлик қилди.
Бир неча кун олдин мундиал мезбони Россияни мағлуб этган Австрия амалдаги Жаҳон чемпиони Германияга қарши кураш олиб борди. Аввалига Месут Ўзил немисларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимга келиб австрияликлар Хинтереггер ва Шопфнинг голлари эвазига амалдаги Жаҳон чемпионларини мағлуб этишга эришди.
Ўртоқлик ўйинлари
2 июнь, шанба
Изоҳ (0)