Ўзбекистонда 15 йил ўтиб, шаҳарлараро автобусларнинг кечаси ҳаракатланишига яна рухсат берилди, деб ёзади Spot Вазирлар Маҳкамаси қарорига таяниб.
Ҳужжат 2003 йилдан буён шаҳарлараро автобусларнинг тунги рейсларни амалга оширишига қўйилган тақиқни бекор қилади.
Бундан ташқари, энди агар туристик автобуслар тегишли хавфсизлик талабларига жавоб берса, колонна ҳамроҳлигидан озод этилади. Хавфсизлик талабларига эса автобусда GPS тизими, қоронғуда кўзга ташланувчи махсус рангли чизиқ бўлиши, шунингдек, икки нафар ҳайдовчи ва уларнинг мобил телефони фаол бўлиши кабилар киритилди.
Яна бир ўзгариш шундан иборатки, норматив ҳужжатларга тўлиқ жавоб бермайдиган йўллардан юришда йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳудудий комиссияси томонидан рухсатнома олиш амалиёти ҳам бекор қилинади. Эндиликда республика бўйлаб туристик йўналишларни белгилашда мазкур комиссия билан келишиш шарт эмас.
Изоҳ (0)