Ўзбекистонлик 14 нафар дизайнер Франциянинг Париж шаҳридаги Халқаро мода академиясида (AICP) малака оширмоқда. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг «Шарқ либослари» дизайн маркази ҳамда Париж шаҳридаги Халқаро мода академияси (AICP) ўртасида 2 ҳафталик ўқув курси ўтказиш бўйича шартнома имзоланган. Малака ошириш дарсларида Корея ва Япония мода саноати вакиллари ҳам иштирок этмоқда.
Ўқув курси доирасида 30 май, чоршанба куни Францияда «Ўзбек фейшн индустрияси ва текстил ишлаб чиқариш салоҳияси» мавзусида тадбир ва модалар намойиши ўтказилди. Унда миллий матолардан тикилган замонавий либослар намойиш этилди.
Изоҳ (0)