Аруба Airлинес авиакомпанияси жаҳондаги энг қисқа халқаро авиарейсни йўлга қўйди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Энг қисқа рейс бўйича парвозлар Голландиянинг денгизорти ҳудуди ҳисобланган Аруба оролидан Венесуэланинг Пунто Фижо шаҳрига амалга оширилади — парвоз атиги саккиз дақиқа давом этади.
Ушбу йўналиш бўйлаб рейсларни ҳозирча ҳафтасига икки марта амалга ошириш режалаштирилган. Чипта нархи 200 доллардан бошланади.
Бунгача Германиядан Швейцарияга парвоз қилувчи саккиз дақиқалик қатнов жаҳонда энг қисқа рейс ҳисобланарди, бироқ кейинчалик бу рейс талабгир бўлмагани боис бекор қилинган эди.
Изоҳ (0)