Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистон ҳукуматига 2018—2021 йилларда умумий суммаси 600 миллион еврога тенг кредитлар тақдим этади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Шу ҳафтада Тошкент шаҳрида агентлик ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида илк йиллик икки томонлама маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Унда 2018—2021 йилларга мўлжалланган қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.
«AFD Евроиттифоқ Инвестиция фондининг Марказий Осиё давлатлари учун грантларига қўшимча равишда ҳар йили 150 миллион евро ажратишга тайёр. Маблағлар туризм, қишлоқ хўжалиги, сув таъминоти соҳалари, гидроэлектр станциялари қуриш ҳамда Тошкент вилояти иситиш тизимини модернизация қилиш лойиҳаларига йўналтирилиши кўзда тутилган»,— дейилади агентлик матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)