Бразилия терма жамоаси ва «Барселона» собиқ юлдузи Роналдиньо шу йилнинг август ойида уйланади, деб ёзади «Sports.ru».
У бирданига икки аёл — Прицсилла Коэльо ва Беатрис Соуза билан турмуш қуради.
Қайд этилишича, собиқ футболчи 2016 йилдан бери Рио шаҳридаги ҳашаматли хонадонида ҳар иккала аёл билан фуқаролик никоҳида яшаб келади.
Тўй жорий йилнинг августида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Кўплаб мамлакатларда бўлгани сингари Бразилияда кўпхотинлик расман тақиқланган. Шу боисдан мазкур тўй расмий мақомга эга бўлмайди.
Маълум бўлишича, Роналдиньо уларнинг иккаласига бир вақтда — январь ойида турмуш қуриш таклифини берган. Тўйга энг яқин дўстлар ва келинларнинг яқинлари таклиф этилади. Футболчининг опаси Дейзи эса укасининг кўпхотинлиги туфайли тўйга боришдан бош тортган.
Изоҳ (0)