Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айни дамда ташриф доирасида Hayatt Regency Tashkent меҳмонхонасининг конференциялар залида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов ва Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазири милиция генерал-полковниги Рамазон Хамро Рахимзода билан расмий учрашув бўлиб ўтмоқда.
Учрашувда терроризм, экстремизмнинг турли кўринишлари, трансмиллий уюшган жиноятчилик, ноқонуний миграция, одам савдосига қарши курашиш, тезкор ахборот алмашишни фаоллаштириш юзасидан ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Изоҳ (0)