Самарқанд вилоятида ўтказилаётган «Қорадори—2018» тадбири давомида Паяриқ туманидаги хонадонларнинг бирида жуда кўп миқдорда кўкнори ва наша парваришлаб келинаётгани аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Хабар беришларича, Паяриқ тумани Маданият маҳалласида яшовчи фуқаронинг хонадонида бўйи 1 метрдан 1,65 метргача бўлган 1800 туп кўкнори ва 20 туп наша парваришлаб келинаётгани аниқланган.
Қайд этишларича, хонадон эгаси билан қўшимча тушунтириш ишлари олиб борилганидан сўнг, фуқаро ўз ихтиёри билан уйидан 3 дона пакет ичига солинган марихуана ва бошқа турдаги гиёҳвандлик моддаларини олиб чиқиб берган.
«Тўпланган ҳужжатлар Паяриқ тумани ИИБга топширилиб, туман Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади вилоят ИИБ ахборотида.
Изоҳ (0)