Россиянинг Томск вилоятида тунги изғиринлар туфайли фавворалар усти қор билан қопланди ва музлаб қолди. Бу ҳақда «ТВ2» телеканали хабар берди.
17 май, пайшанба куни шаҳарда кузатилган циклон кучли қор ва совуқ шамолларни олиб келган. Тунда ҳаво ҳарорати 0 даражадан пасайган. Вилоят гидрометеорология марказининг хабарларига қараганда, совуқ об-ҳаво минтақада май ойи якунига қадар сақланиб қолади.
Томскда фавворалар йил давомида иккинчи марта музлаб қолмоқда. Биринчи марта фавворалар май ойи бошида музлаган. Шаҳар тарихий қисмининг объектларидан бири ҳам муз билан қопланган.
Изоҳ (0)