Аввал хабар берганимиздек, Шавкат Мирзиёев Вашингтонда Жаҳон банки штаб-квартирасида бўлди ва банк президенти Жим Ёнг Ким билан музокаралар олиб борди.
Президент матбуот котиби Комил Алламжоновнинг маълум қилишича, давлат раҳбари Жаҳон банки штаб-квартирасига ташрифи чоғида мазкур муассасада ишлайдиган ўзбекистонликлар билан учрашган ва мулоқотда бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Жим Ёнг Ким билан музокараларидан сўнг Жаҳон банки Ўзбекистонга 940 миллион доллар кредит ажратишга қарор қилди.
Изоҳ (0)