Ҳукумат порталида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Тошкент шаҳрида дарахтлар ҳимоясини кучайтириш, ноқонуний кесилиш ҳолатларининг олдини олиш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун ер участкаларини ажратишда дарахтлар ва кўп йиллик буталарни ҳимоя қилиш тизимини ташкиллаштириш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат муҳокамаси 30 майга қадар давом этади.
Қонун лойиҳасида қуйидаги таклифлар илгари сурилган:
- ободонлаштириш бош бошқармаси тизимида дарахтлар ва кўп йиллик ўсимликларни ҳимоя қилиш бошқармасини ташкил этиш;
- Ўсимликларни ҳимоя қилиш институти ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда кўп йиллик ўсимликларга агротехник ишлов бериш қоидаларини ишлаб чиқиш;
- фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази, Ўсимликларни ҳимоя қилиш институти ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда зараркурандаларга қарши дарахтлар ва кўп йиллик ўсимликларга кимёвий ишлов бериш қоидалари лойиҳасини ишлаб чиқиш;
- Тошкент шаҳар архитектура бош бошқармасининг ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатларида ажратилиши белгиланаётган ҳудудлардаги кўп йиллик ўсимликлар ва дарахтларнинг аниқ сони, танасининг йўғонлиги, тури ҳақидаги маълумотларнинг кўрсатилиши.
- Тошкент шаҳрида дарахт кесиш, буташ ишларини бажариш Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси қошидаги Биоинспекция томонидан бериладиган рухсатнома асосида Ободонлаштириш бош бошқармаси тизими томонидан амалга оширилиши;
- дарахт кесиш учун бериладиган рухсатномаларни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий сайтига жойлаштириш ва кесилиши белгиланган дарахтлар ҳақида интернет тармоғи орқали эълон қилиш;
- ҳар бир кесилган дарахт учун 10 туп дарахт экиш қоидасини ўрнатиш таклиф қилинган.
Изоҳ (0)