«Ўзбекнефтгаз» компанияси бошқарув расининг биринчи ўринбосари Улуғбек Саидов компаниянинг яқин йилларга мўлжлланган режаси, шунингдек, Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатлар нефть ва газ тармоғи билан ҳамкорлиги нақадар муҳим эканлигини ҳақида сўзлаб берди, деб хабар қилади Sputnik.
Компания вакилининг сўзларига қараганда, Ўзбекистон Россия, Хитой ва бошқа мамлакатлардаги нефть ва газ, шунингдек, газ-кимё саноатидаги ҳамкорлари билан муносабатларини кучайтириш ниятида. Бундан ташқари республика қайта ишловчи корхоналарга, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга, жумладан, экспортларни амалга оширувчи компаниялар алоҳида эътибор қаратади.
Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» компанияси халқаро молиявий ҳисобот стандартларига ўтишни ва мамлакат нефть ва газ саноатини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.
Фаолиятнинг яна бир йўналиши газ транспортини модернизация қилиш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашдир.
Изоҳ (0)