2018 йилнинг 16 май куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Равшан Усмонов Тошкентдан Куала-Лумпур шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
Равшан Усмонов илгари Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси раисининг биринч ўринбосари, Ўзбекистоннинг Франциядаги фавқулодда ва мухтор элчиси, шунингдек, ўриндошлик асосида Италия ва Португалия Республикасида элчи лавозимида ишлаган.
Бундан ташқари, Бирмингем университети (Буюк Британия), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси Равшан Усмонов Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармасига раҳбарлик қилган.
Изоҳ (0)