Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +27°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Хавфсизликка тупуриш ҳам, уни сотиб олиш ҳам мумкин

    14.05.2018, 11:11 62406

    Тошкентдаги заводларнинг бирида оддий ишчиларга ойликдан ташқари рўзғори учун маҳсулотлар ҳам берилади — гўшт, ёғ, картошка, пиёз, гуруч, ва ҳоказо дегандек. Бу ишчи ва раҳбарият ўртасида ўзаро келишиб олинган маошдан ташқари бир бонус. Кимдир айтиши мумкин: «Шунга кетадиган пулни ҳам ўша ишчининг қўлига берган яхшироқ эмасми?», деб. Менимча, йўқ.

    Масаланинг бошқа томонида завод раҳбарияти ўз ишчилари учун қайғураётганини кўриш мумкин. Айтайлик, ўша ишчи кимдандир қарздор. Мажбуриятдан келиб чиқиб, ойлигини қарз ўрнига бериб юборса, кейин бир ой нима қилади? Маошининг ёнига бир ойга етиши мумкин бўлган рўзғорлиги ҳам қўшиб берилса, ҳарқалай, ўша оилада егулик учун энг керакли маҳсулотлар бўлади. Бир оиланинг икки вакили шу заводда ишласа — рўзғор ҳам анча бут.

    Завод маоши юқори ходимларга бундай бонус бермайди. Айнан энг оддий ишчида шундай имконият бор (ибратли ҳолат, лекин «ҳамма жойда ҳам шундай бўлиши керак!» демоқчи эмасман).

    Энди, рухсат берасиз, мавзуни йўл ҳаракати ва унинг қоидалари томон олиб ўтаман. Мен қонунлар ҳамма учун тенг бўлган ва уларнинг ижроси тўлиқ таъминланадиган мамлакатда ўзимни хавфсиз ва эркин ҳисоблайдиган одамман. Шундан келиб чиқиб, автомобилнинг максимал тезлигини соатига 60 километргача чекланиши юзасидан фикрим сўралса, бунга икки қўлимни кўтариб розилик билдираман. Ўзим ҳайдовчи, лекин оила аъзоларим йўловчи мақомида. Менга ўз тезлигимдан кўра яқинларимнинг хавфсизлиги муҳим.

    Мана шу хавфсизликни таъминловчи воситалар бор. Айтайлик, пойтахт кўчаларига ўрнатилган видеокамералар. Уларнинг сони янада кўпайтириш ваъда қилинган, кўпайтириш ҳам керак. Чунки жазо муқаррар эканини билгани учун ҳам ҳайдовчи ўпкасини босишга мажбур. Йўл назоратчисининг назаридан қочиш мумкин, лекин камерадан қочиб ҳам, у билан келишиб ҳам бўлмайди. Қизил чироққа ўтадиганлар, тезликни меъёрдан оширадиганлар тўлаши керак бўлган жарималар мен учун ҳам жуда қиммат. Аммо нолимайман. Чунки шу жарималарни тўламаслик имкони ўз қўлимда — қоидани бузмасам бўлди. Шу боис, бунга эътирозим йўқ.

    Лекин камера назорат қилолмайдиган жиҳатлар ҳам бор. Масалан, хавфсизлик камари, машинада бўлиши шарт бўлган ўт ўчиргич, тиббиёт қутичаси, нур қайтаргичли камзул ёки мажбурий тўхтаганликни билдирувчи йўл белгиси — буларнинг орасида кераксизи йўқ. Йўл назоратчисининг кўзи учун эмас, менинг, сизнинг ёки уларнинг хавфсизлиги учун керак булар. Масалага шу томондан ёндашилса, менда айни ҳолатга бир қатор эътирозлар бор.

    Агар давлат учун ҳайдовчидан ташқари, йўловчининг ҳам хавфсизлиги муҳим бўлса, у ҳолда хавфсизлик камари фақатгина ҳайдовчидан эмас, унинг ёнида ўтирган йўловчидан ҳам талаб қилиниши шарт. Де-юре мавжуд бўлган, бироқ де-факто ишламаётган бу қоида чиндан ҳам кучга киришидан камида бир ой аввал барча ОАВларда огоҳлантирувчи (қўрқинчли эмас, мазмунли) роликлар кетиши лозим. Худди Солиқ қўмитаси «Солиқларни вақтида тўланг!» деб февралдан бошлабоқ ҳамма каналлардан жар солиши, ҳатто телефонларимизга-да SMSлар юбориб огоҳлантириши каби.

    Энди — машина юкхонасида бўлиши шарт анжомлар ҳақида. Масалан, сизда тиббиёт қутичаси йўқ бўлса, энг кам иш ҳақининг ярим баробари миқдорида жарима тўлайсиз. Юқорида завод ишчилари ҳақида бежиз тўхталмадим. Дейлик, сиз жуда узоқ вақтдан бери давом этаётган «ҳозирча» сабаб ортиқча харажат қилолмайдиган (ёки хавфсизлигингиз ўзингизга керак бўлмаган) бир ҳайдовчисиз. «Аптечка» сабаб «қўлга тушдингиз», жарима тўладингиз ва энди пулингиз умуман қолмади. Демак, эртага ҳам, индинга ҳам, унинг эртасига ҳам тиббиёт қутичаси сотиб ололмайсиз ва, албатта, йўл назоратчисининг кўзидан қочишга ҳаракат қилиб юрасиз.

    Агар давлат учун жарималардан тушадиган пулларни йиғиш эмас, балки ҳақиқатан ҳам менинг, сизнинг ва уларнинг хавфсизлиги таъминланиши асосий мақсад бўлса, у ҳолда, тиббиёт қутичаси йўқлиги учун тўланган жарима ёнига қоидабузар ҳайдовчига тиббиёт қутичаси берилиши мантиқли бир ишдир (йўқлиги жаримага сабаб бўладиган бошқа анжомлар ҳақида ҳам шу гап; бунда гап юқори тезлик, қизил чироққа ўтганлик ёки шунга ўхшаш ҳолатлар учун тўланган жарималар ҳақида кетмаяпти).

    Хавфсизлигимиз учун тўлаётган пулимизга амалда иш бермайдиган хулосани эмас, айнан ўша хавфсизликни таъминлашга ёрдам берадиган воситаларни сотиб олишга мажбур бўлганимиз яхши, менимча. «Ўзбекистонда барча ҳайдовчилар хавфсизлик қоидаларига риоя этади», деган тасаввур асосли бўлгани маъқул. Жарималар камида орамиздаги қоидабузарларни жиловлаб туриш учун ҳам керак. Шунчаки, мен шу жарималар беиз кетишини хоҳламайман.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Беларусда қолган “Вагнер” ёлланма ҳарбийлари сони маълум қилинди 

    Бугун, 17:35

    Украина Курскдаги федерал хавфсизлик хизмати қароргоҳига дрон учирди (видео)

    Бугун, 16:42

    Ханчжоу—2022. Диёра Келдиёрова олтин медални қўлга киритди

    Бугун, 15:15

    Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантлар қасамёд қабул қилди (фото)

    Бугун, 15:11

    Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти Жоржо Наполитано вафоти муносабати таъзия йўллади

    Бугун, 14:20

    Ханчжоу—2022. Академик эшкак эшиш бўйича мусобақаларда медаллар, стол теннисида омадсизлик. Ўзбекистон вакилларининг Осиё ўйинларидаги натижалари

    Бугун, 14:19

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг 15-партияси Ўзбекистонга олиб келинди

    Бугун, 13:25

    Ўзбекистондаги мактабларга “ташвиш” тугмалари ўрнатилди

    Бугун, 13:06

    Наманган вилоятида болалар заҳарлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    Бугун, 11:48

    “Болалар ҳаққига қилинаётган хиёнат”. Самарқанддаги боғчада болалар овқатидан гўшт кам чиққани акс этган видео бўйича муносабат билдирилди

    Бугун, 11:12

    Тавсия этамиз

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    15:00 / 23.09.2023

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    22:00 / 22.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    15:00 / 22.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонликлар Германияга 6 та соҳа бўйича ишга таклиф қилинмоқда. Маош — 2,4 минг евро

    22:00 / 23.09.2023

    Грецияда қўйлар 100 килограмм нашани еб қўйди

    17:00 / 23.09.2023

    “Дори воситалари ёки овқатдан заҳарланиш эмас” — Элмира Боситхонова Чустдаги воқеа ҳақида

    13:00 / 23.09.2023

    Туркияда ўзбекистонлик аёл бўғизлаб ўлдирилди (видео)

    12:00 / 23.09.2023

    Саудия Профессионал Лигаси. “Ан-Насср” 7 та гол урилган ўйинда “Ал-Аҳли” устидан ғалаба қозонди, Роналдудан дубль (видео)

    01:00 / 23.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?