2018 йилнинг 3 май куни Жиззах вилоятидаги Жиззах политехника институти ректори Алишер Усмонқулов ҳамда Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive МЧЖ ҚК бошқарув директори Эркинжон Юнусов ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолади, деб хабар беради UzAuto.
Мазкур меморандумнинг асосий мақсади қилиб Жиззах политехника институти талабаларини инновацион технологик ўқув дастурларда ўқишларини ташкил этишда кўмаклашиш ҳамда жаҳоннинг энг сўнгги замонавий ускуналарида ўқув амалиётларини ўташ имкониятини яратишдир.
Бундан ташқари томонлар турли технологик тажрибалар алмашиш мақсадида ишчи алоқаларни ўрнатиш, шунингдек, сермаҳсул ҳамкорлик ва биргаликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун шароит яратишда кўмаклашиб боради.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 16 май куни «Ўзавтосаноат» АЖ ҳамда Peugeot Citroen Automobiles S.A (Франция) компанияси ўртасида масъулияти чекланган жамият шаклида, устав жамғармаси, эквиваленти 29,3 миллион евро миқдоридаги Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланган эди.
Изоҳ (0)