Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғоибназаров Тошкентдаги бузилиши кутилаётган айрим йирик объектлар, хусусан, халқ орасида муҳокамаларга кўп бора сабаб бўлган «Мумтоз» тўйхонасининг тақдири тўғрисида маълумот берди, деб хабар қилади ЎзА.
Туман ҳокимининг хабар беришича, «Мумтоз» тўйхонаси бузилиши режада бор. Аммо бу яқин йилларда амалга ошмайди, 3—4 йилдан сўнг тўйхона жойи текисланиши лозим. Белгиланган дастур режасига кўра, ана шу тантаналар маскани жойлашган манзилдан айни дамда қурилиш ишлари олиб борилаётган «Сузук ота» мақбараси кўриниб туриши лозим.
Эслатиб ўтамиз, яқинда «Мумтоз» тўйхонасида Шайхонтоҳур тумани бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилган Қуръон мусобақасининг туман-шаҳар саралаш босқичи ҳам бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)